12 февраль, якшанба куни Лондонда Британия кино ва телевидение академиясининг (BAFTA) мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда «Ла-Ла Ленд» мюзикли бешта йўналиш бўйича совринни қўлга киритди, деб ёзади TJournal.
«Ла-Ла Ленд» яратувчиларига энг яхши фильм, саундтрек ва оператор иши учун ҳайкалчалар тақдим этилди. Мукофотнинг асосий рамзи — ниқоб мюзикл режиссёри Демиэн Шазеллга топширилди. Эмма Стоун «энг яхши актриса» йўналишида ғолибликни қўлга киритди.
Мюзиклдан ташқари, «Шер», «Денгиз бўйидаги Манчестер», «Мен, Даниэль Блэйк», «Ташриф», «Уй» каби фильмлар ҳам турли йўналишлар бўйича мукофотланди.
Аввалроқ «Ла-Ла Ленд» Шазеллга энг яхши режиссёрлик иши йўналиши бўйича «Олтин глобус» мукофотини тақдим этган эди. Мюзикл еттита «Олтин глобус»ни қўлга киритиб, мукофот рекордини ўрнатди.
Шунингдек, «Ла-Ла Ленд» «Оскар»га номзод бўлиш бўйича рекорд қўйган — фильм 13 йўналишда 14 марта ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)