9 февраль куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Мир Алишер Навоийнинг 576 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Аввалғиларға ўхшамас» деб номланган адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Тадбирда Ўзбекистон халқ шоирлари Хуршид Даврон, Иқбол Мирзо ҳамда Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев иштирок этди. Шерали Жўраев Навоий ғазаллари билан басталанган бир қанча қўшиқларини ижро этди.
Миллий руҳда ўтаётган бадиий-мусиқий кечада бор диққат-эътибори билан куй тинглаётган чет эллик меҳмон барчанинг эътиборини тортди.
Бенеден Пери асли венгриялик бўлиб, навоийшунос олим, профессор саналади. Кечага эса у айнан буюк ҳофиз Шерали Жўраевни шахсан кўриш ва унинг Навоий ғазалларига басталанган қўшиқларини тинглаш учун ташриф буюрган. Бенеден Пери шоир Иқбол Мирзо томонидан саҳнага чақирилиб, унга алоҳида ҳурмат кўрсатилди.
Мен Шерали Жўраевни 1990 йиллардан тинглайман, чунки уни отам эшитарди. Уйимизда унинг қўшиқлари ёзилган пластинкалар бўларди. Ҳаётимдаги мен учун шараф ҳисобланган ишлардан бири Алишер Навоий ижодини ўрганганлигим бўлса, иккинчиси Шерали Жўраевни кўриш эди. Бугун биз хизмат сафари билан Навоий вилоятига кетишимиз керак эди. Бироқ Шерали Жўраев куйлашини эшитиб сафарни кечиктирдим. Чунки мен унинг ашаддий мухлисиман.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Бенеден Пери, навоийшунос олим
Изоҳ (0)