Сурия ҳукумат кучлари ИШИД томонидан эгаллаб турилган Ал-Боб шаҳри атрофидаги марраларини мустаҳкамлаб, жангариларни амалда таъминотдан узиб қўйди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Reuters агентлиги маълумотларига кўра, Сурия қўшинлари ИШИД жангариларига Раққа ва Дайр-аз-Зор вилоятларидан мадад келиб турган йўлларни ўз назорати остига олишга муваффақ бўлган.
Шундай қилиб, Ал-Бобдаги ИШИД жангарилари амалда қамал ҳолатида қолган. Қайд этиш жоиз, Раққа ва Дайр-аз-Зор ҳам айни вақтда ИШИД назорати остида қолмоқда.
Хабар беришларича, ҳозирги вақтда Сурия ҳукумат кучлари Ал-Боб томон ҳаракатланишда давом этмоқда.
Аввалроқ Туркия ИШИДнинг Ал-Бобдаги «ноиби»ни йўқ қилгани ҳақидаги хабар берилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)