Фарғона вилоятидан сайланган депутатлар ва сенаторлар Бувайда туманида бўлиб, фуқаролар билан мулоқот ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хабар беришларича, «Янгиқўрғон», «Қўнғирот», «Бекобод», «Найман», «Бештерак» каби қишлоқ фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтган мулоқотлардан аҳоли мамнун бўлган.
«Бештерак» қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлган мулоқотларнинг бирида хонадонлардаги мавжуд маиший-ижтимоий муаммолар ўрганиб чиқилди.
Унда вақтинча ишсиз бўлган бир хонадон эгасининг қўшимча даромад олиши учун оиласида паррандачилик билан шуғулланишига банк кредити ажратилиши режалаштирилди.
Шунингдек, оиласида тикувчиликни йўлга қўйиб, 10 дан ортиқ иш ўрни яратган, мебел цехи ва иссиқхоналар ташкил этган хонадонларга ҳам қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида банк кредитлари ажратилишига келишиб олинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)