Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 3 февраль куни Тожикистон элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида икки томон кун тартибининг жорий масалалари, 2016 йилнинг 27—28 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг 4-мажлиси доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Учрашувда турли даражаларда бўлажак учрашувларга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)