Instagram ижтимоий тармоғининг индонезиялик фойдаланувчиси Адитя Ариянто Minecraft ўйинида ҳайвонлар қандай кўриниши мумкинлигини тасвирлашга қарор қилди, деб хабар беради Meduza.
Ариянто бу ишда бепул фото омборлар — Unsplash ва Pixabay’дан фойдаланган. Сўнгра у суратларни Photoshop дастури ёрдамида махсус эффектлар билан ўзгартирган.
Эслатиб ўтиш жоиз, Minecraft — компьютер ўйини ҳисобланиб, унда ўйинчи кублардан ташкил топган 3 ўлчовли оламда ҳаракатланиб, турли топшириқларни бажаради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)