Қирғизистонликлар Бишкек яқинида Boeing-747 юк самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганларнинг оилалари учун очилган махсус банк ҳисоб рақамига 47,8 миллион қирғиз сўми (692 минг доллар атрофида) ўтказиб берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Жабрланганлар учун ёрдам йиғиш акцияси 1 февраль, чоршанба куни якунланади. Тўпланган маблағ уларнинг оилалари ўртасида тақсимланади», — деб маълум қилди республика ФВВ матбуот хизмати.
Олдинроқ қурбонлар ва яраланганларнинг оилаларига президент Алмазбек Атамбаев фондидан 100 минг сўм (1,4 минг доллар) ва ҳукумат фондидан 70 минг сўм (1000 доллар) моддий ёрдам ажратилганди.
Қирғизистон расмийлари жабрланганларга товон тўлаш масаласида ҳали бир тўхтамга келгани йўқ, чунки ким ва қанча миқдорда товон тўлаши самолёт ҳалокати сабабларини ўрганиш бўйича текширув якунланганидан сўнг маълум бўлади.
Маълумот учун, Бишкек яқинида Boeing-747 юк самолёти қулаши оқибатида 35 нафар маҳаллий аҳоли ва 4 экипаж аъзоси ҳалок бўлган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)