Январь ойининг охирида Сочига шиддатли қор бўрони ёпирилди. Ҳаво ҳарорати шаҳарнинг алоҳида туманларида -12 даражагача пасайди. Ҳавоннинг совиб кетиши туфайли баъзи мактабларда дарслар қисқартирилди ёки бекор қилинди. Шаҳар маъмуриятининг сўзларига кўра, коммунал хизматлар совуқ об-ҳавога олдиндан тайёр бўлган ва қор бўрони Сочининг ҳаёт тарзига таъсир кўрсатмади.
Курорт аҳолиси ижтимоий тармоқларда ноодатий қорли манзаралар ва денгиз бўйида ўрнатилган қорболалар суратларини улашмоқда.
Тоғлардаги қорлар билан ҳайратлантириш қийин бўлган сочиликларнинг ҳиссиётларини қирғоқ бўйидаги қор манзаралари тўлқинлантирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)