34travel портали яқин вақт ичида айнан сайёҳлар оқими камлиги билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қиладиган бешта йўналиш рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатдан Душанбе, София, Бухарест, Касабланка ва Бостон ўрин олган, деб ёзади «Афиша Daily».
Мазкур рўйхатни тузган экспертлар бу шаҳарларга ташриф буюриш учун бир нечта сабабларни ҳам санаб ўтган.
Масалан, Тожикистон пойтахтига сайёҳлар тоғ манзараларини томоша қилиш учун, Болгария пойтахтига диний қадриятлар билан танишиш учун, Руминия пойтахтига шаҳар архитектураси учун, Касабланкага Марокашдаги энг катта масжид, қироллик саройи ва савдо даҳаси учун, Бостонга эса Илм-фан музейи ва океан аквариумини томоша қилиш учун боради.
Душанбе
София
Бухарест
Касабланка
Бостон
Аввалроқ Euromonitor тадқиқотчилари Гонконгни хорижлик сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳар деб топган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)