Қатар Юлдузлар лигаси
Ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов тўлиқ — 90 дақиқа тўп сурган беллашувда «Ал-Жаиш» ғолиб чиқа олмади. Сафарда «Умм Салал» билан беллашган клуб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.Қўлга киритилган 1 очко «Ал-Жаиш»ни турнир жадвалида 3-ўринга олиб чиқди. Бугун — 28 январь куни «Ар-Райян» Санжар Турсунов ҳаракат қиладиган «Ал-Ҳарайтият» клубини ўз майдонида таслим қила олса, яна 3-ўринга кўтарилиб олади. Қайд этиш керак, бир тур аввал «Ар-Райян» Сардор Рашидов жамоасини сафарда 4:1 ҳисобида таслим қилганди.
18-тур 27 январь, жума
«Умм Салал» — «Ал-Жаиш» 1:1
Голлар: Ҳилол Муҳаммад, 35 (1:0). Илёс Абдуқодир, 61 (1:1).Маълумот учун, «Ал-Жаиш» «Бунёдкор»нинг Осиё Чемпионлар лигаси плей-оффидаги рақиби ҳисобланади. Томонлар 7 февраль куни Қатарда ўзаро майдонга тушади.
Амирлик Про-лигаси
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азиз Ҳайдаров «Аш-Шабоб»нинг сафардаги йирик ғалабасига ҳисса қўшди. Ярим ҳимоячи майдонда тўлиқ — 90 дақиқа тўп сурди.Мазкур ғалаба Ҳайдаров жамоасини турнир жадвалида 6-ўринга олиб чиқди.
16-тур 27 январь, шанба
«Банияс» — «Аш-Шабоб» 2:4
Голлар: Луваннор, 9 (0:1). Де Висенти, 55 (0:2). Филип Менди, 59 (1:2). Филип Менди, 61 (2:2). Луваннор, 69 (2:3). Луваннор, 90 (2:4).Малайзия Супер лигаси
Ўзбекистонлик футболчилар Фарҳод Тожиев ва Дилшод Шарофутдинов ҳаракат қилаётган Малайзиянинг «Т-Тим» клуби чемпионатнинг 2-турида шармандали мағлубият қабул қилиб олди — 0:5. Беллашувда ўзбекистонликлар тўлиқ — 90 дақиқа тўп сурди, бироқ бу «Т-Тим» учун фойдали бўлмади.Фарҳод Тожиев мавсум олдидан бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинларининг ҳаммасида гол урганди. Чемпионатнинг ортда қолган икки турида эса майдонни голсиз тарк этди.
Маълумот учун, «Т-Тим» мағлубиятига сабаб бўлган голларнинг барчасига легионер футболчилар муаллифлик қилди. Бразилиялик Алвес дубл қайд этган бўлса, қолган голлар Гамбия, Нигерия ва Жанубий Кореядан ташриф буюрган футболчилар ҳисобига ёзилди.
2-тур 27 январь, шанба
«Паҳанг» — «Т-Тим» 5:0
Голлар: Сумареҳ, 14 (1:0). Метеус Алвес, 55 (2:0). Жае Вон Ҳео, 66 (3:0). Матеус Алвес, 74 (4:0). Дике, 85 (5:0).Малайзия Премьер-лигаси
Беш нафар ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган Малайзиянинг қуйи дивизионида 2-турдан кейин Лутфулла Тўраев ҳаракат қиладиган «Теренггану» клуби 4-ўринга кўтарилиб олди. Кеча — 27 январь куни Тўраев жамоаси ўз майдонида кичик ҳисобда зафар қучди.Маълумот учун, уч нафар ўзбекистонлик тўп сурадиган «АТМ» кучли учликни якунлаб турган бўлса, Бобур Акбаров ҳаракат қиладиган «Куала Лумпур» юз фоизлик натижа билан лига пешқадамига айланиб олган.
2-тур 27 январь, шанба
Изоҳ (0)