24 январь куни Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 25-сессияси бўлиб ўтди, деб хабар беради «KRuz.uz».
Сессияда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Муса Ерниязов иштирок этди ва туман ҳокими лавозимига Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раисининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Женгисбай Ембергеновни таклиф этди.
Таклиф этилган номзод Кенгаш депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди. Сессияда Женгисбай Ембергенов Хўжайли тумани ҳокими бўлиб тасдиқланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)