Олимлар томонидан Тинч океанининг ғарбий қисмида кашф этилган денгиз қисқичбақасининг янги тури «Гарри Поттер»даги қаҳрамонлардан бири шарафига Harryplax severus деб номланди. Бу ҳақда National Geographic хабар бермоқда.
Биологлар қисқичбақасимоннинг оқиш-сариқ зирҳи туфайли уни Северус Снегг қаҳрамонига ўхшатди. Снегг Гарри Поттер ҳақидаги китоб ва фильмларда ўзининг рангпарлиги билан танилган.
Асарни экранлаштиришда Снегг ролини 2016 йилнинг 14 январида вафот этган актёр Алан Рикман ижро этган.
Harryplax severus Гуам ороли соҳилларида яшайди. Янги турнинг номи Снегг ва ҳаваскор биолог Гарри Конлининг исмларини бирлаштиради. 2002 йилда вафот этган Гарри Конли 1998 йилда биринчи бўлиб янги турни аниқлаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)