Demographia тадқиқотлар ташкилоти дунёнинг турли нуқталарида яшаш нархлари ҳақидаги 13 йиллик ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда «Vc.ru» хабар берди.
Тадқиқотчилар дунёнинг тўққизта давлати — АҚШ, Австралия, Канада, Гонконг, Ирландия, Япония, Янги Зеландия, Сингапур, Буюк Британиядаги 406 та катта шаҳарларнинг кўчмас мулк бозорлари ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқди.
Demographia ҳудудлардаги ўртача яшаш нархи ва иш ҳақи даражасини қиёслаб чиқди. Олинган фарқларга асосланиб, тадқиқотчилар ҳудудда яшаш нархи ва аҳоли даромадлари ўртасида нисбатан катта фарқ бўлган шаҳарларни аниқлади.
2017 йилда яшаш учун энг қиммат бўлган шаҳарлар ўнталиги:
1. Гонконг (Гонконг)
2. Сидней (Австралия)3. Ванкувер (Канада)
4. Окленд (Янги Зеландия)
5. Сан-Хосе (Италия)6. Мельбурн (Австралия)7. Гонолулу (АҚШ)8. Лос-Анжелес (АҚШ)9. Сан-Франциско (АҚШ)10. Борнмут ва Дорсет (Буюк Британия)Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)