2016 йилда Ўзбекистонда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулотлари ва хизматлари ҳажми 6,6 фоизга ўсди. Бу ҳақда, Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматига асосланиб, «Газета.uz» маълум қилди.
Йил давомида республиканинг барча тоифадаги хўжаликларида 8,263 миллион тонна дон экинлари ишлаб чиқарилди (2015 йилдан 1,1 фоизга кўп).
Республикада картошка ишлаб чиқариш 2,958 миллион тонна (109,7 фоиз), сабзавотлар 11,272 миллион тонна (111,3 фоиз), озиқбоп полиз 2,045 миллион тонна (110,4 фоиз), мевалар ва резаворлар 3,042 миллион тонна (110,8 фоиз) ва узум 1,735 миллион тоннани (109,9 фоиз) ташкил этди.
Ушбу даврда тирик вазнда 2,171 миллион тонна гўшт (+6,8 фоиз), сут 9,703 миллион тонна (+7,5 фоиз), тухум 6,111 миллион дона (+10,6 фоиз) ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, йирик шохли қорамолларнинг умумий бош сони 12,165 миллион бошни (+4,5 фоиз), қўй ва эчкилар 19,749 миллион бошни (+3,4 фоиз), паррандалар 65,758 миллион бошни (+7,7 фоиз) ташкил этди.
Балиқ хўжалиги маҳсулотлари ва хизматлари ҳажми 246,5 миллиард сўмни (+21,6 фоиз) ташкил этди. Барча тоифадаги хўжаликларда 75,9 минг тонна (+26,5 фоиз) балиқ тутилди.
Изоҳ (0)