Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) экспертлари 2017 йилда ривожланган мамлакатлар ялпи ички маҳсулоти 1,9, 2018 йилда эса 2 фоизга ўсишини тахмин қилди. Бу «Дунё иқтисодиёти тараққиёти истиқболлари» бюллетенида чоп этилган аввалги башоратлардан тегишли равишда 0,1 ва 0,2 фоизга кўп, дея хабар беради «РБК».

Фото: EPA

Фото: EPA

Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётига оид башоратларнинг яхшиланиши Дональд Трамп лавозимини эгаллаганидан сўнг АҚШ иқтисодий сиёсати ўзгариши кутилаётгани билан боғлиқ. АҚШда ЯИМ ошиши 2017 йилда 2,3 (кутилганидан 0,1 фоиз кўп), 2018 йилда эса 2,5 фоиз атрофида (+0,4%) бўлиши тахмин қилинмоқда.

Жамғарма Германия, Япония, Испания ва Буюк Британия иқтисодиётларининг 2017 йилда ўсиши башоратларини ҳам яхшилади. Бу асосан ушбу давлатларда 2016 йил иккинчи ярмида кўрсаткичлар кутилганидан аълороқ бўлгани билан боғлиқ. Мазкур мамлакатларда рақамларнинг кўтарилиши Италия ва Жанубий Корея учун ўсиш суръатлари пасайтирилишини ёпиб кетди.

Хитой иқтисодиётининг 2017 йилдаги ўсиши башорати 6,5 фоизгача кўтарилди (+0,3%). Бу қўллаб-қувватлашнинг бюджет чоралари давом эттирилиши кутилаётгани билан боғлиқ эканлиги билдирилмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар