Хаски турига мансуб ҳали ёш икки ит — Нико ва Таж фотосуратчи Жастин Мажечки ва унинг ветеринар хотини Кеди билан бирга АҚШ бўйлаб саёҳат қилмоқда, деб ёзади Meduza.
Оила мамлакат бўйлаб Жастин ва Кеди томонидан «ғилдиракли уй»га айлантирилган фургонда сафар қилмоқда.
Мажечкилар оиласи Калифорниядан йўлга чиққан бўлиб, ҳозир Пенсильванияга етиб келган — бу икки штат оралиғидаги масофа қарийб 4 минг километрни ташкил этади. Жастиннинг маълум қилишича, саёҳатдан кўра унга тайёргарлик кўриш оғирроқ кечган эди.
Эгаларининг сўзларига кўра, Нико ва Таж — мулоқотни хуш кўрадиган ва ёқимтой итлардир.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)