АҚШ давлат котиби Жон Керри қисқа муддатли сафар билан Грузияга келди. АҚШ ташқи сиёсий идораси раҳбари грузиялик ҳамкасби Давид Залкалиани билан учрашув ўтказди, деб хабар беради «РБК».
Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўзаро стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Грузия ташқи ишлар вазири Жон Керрига икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Ўз навбатида, Жон Керри Грузия демократик, сиёсий ва иқтисодий ривожланишда эришган ютуқларни қайд қилиб ўтди.
Жон Керрининг АҚШ давлат котиби лавозимидаги ваколати якунланмоқда. АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп унинг ўрнини ExxonMobil компаниясининг собиқ бош директори Рекс Тиллерсон эгаллашини эълон қилди.
Изоҳ (0)