АҚШ Федерал қидирув бюроси Volkswagen автоконцерни топ-менежери Оливер Шмидтни «дизель можароси»га алоқадорликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда, The New York Times манбаларига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шмидт 2014–2015 йилларда Volkswagen’нинг АҚШ филиали муҳандислик ва экология бўлимига бошчилик қилиб келаётган эди.
У 7 январь куни Флоридада қўлга олинди ва яқинда Детройтга ўтказилади. У ерда Шмидтга нисбатан АҚШ ҳукуматини алдаш йўлида жиноий тил бириктириш айблови илгари сурилади.
Изоҳ (0)