Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

7 январь куни Россиянинг Самара вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россия Федерацияси ФВВга таяниб.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

«2017 йилнинг 7 январь куни М-32 ‘Самара-Уральск’ йўналишининг 76-километрида, Александровка ва Ледяйка аҳоли пунктлари оралиғида йўловчи автобус ва енгил автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида енгил автомашинада бўлган уч нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлган», — дейилади хабарда.

Ҳалок бўлган фуқаролар Норбаев Норбек Оленбаевич (1978 йилда туғилган), Худайберганов Маркс Ибрагимович (1978 йилда туғилган) ва Бобожонов Кахрамон Файзулоевич (1979 йилда туғилган)дир.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг яқинларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари  кўрилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар