Ижтимоий тармоқларда католик черкови раҳбари қўлида олд камерасига наклейка ёпиштириб қўйилган iPad’ни ушлаб турган сурат оммалаша бошлади. Бу ҳақда Mashable маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Католик черкови раҳбарининг гаджет билан тушган сурати дастлаб Ватикан газеталарида пайдо бўлди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари планшет учун махсус, Ватикан герби сурати туширилган наклейкадан фойдаланилганлигига эътибор қаратди.
Рим папасининг камераси хавфсизлик нуқтаи назаридан, хакерлар масофадан туриб камерани бошқара олмаслиги ва Франциск хабардор бўлмаган вазиятларда сурат ва видео олмаслиги учун тўсиб қўйилганлиги тахмин қилинмоқда.
Аввалроқ худди шундай усул билан Марк Цукерберг ҳам ўз компьютерини ҳимоя қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)