Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизматни йўлга қўйди. Ушбу хизмат матбаа корхоналарини онлайн тарзда рўйхатга олишда ёрдам бериши кўзланган, деб хабар беради UzReport.
«Матбаа (полиграфия) корхоналарини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйиш учун ариза юбориш» номли хизмат ҳам юридик шахслар, ҳам якка тартибдаги тадбиркорлар (жисмоний шахслар) учун мўлжалланган.
Мурожаат қилувчи саҳифада келтирилган шаклни тўлдириб, унга зарур ҳужжатларни илова қилиши лозим. Матбаа корхоналарини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйиш учун давлат божи ундирилади.
15 кун мухлат ичида матбаа корхонасининг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг берилиши ёки рад жавоби хизматнинг натижаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)