Туркия полицияси Dogan холдингининг бош юридик маслаҳатчиси ва собий бош директорини қўлга олди. У мухолиф сиёсатчи ва диний раҳнамо Фатҳуллоҳ Гуленнинг тузилмаларига алоқадорликда гумонланмоқда, деб хабар беради «РБК».
Dogan холдинги Туркиянинг энг оммабоп нашрларидан бири бўлмиш Hurriyet’га эгалик қилади.
Холдинг вакилларининг сўзларига қараганда, полиция фақат раҳбарларнинг шахсий кабинетларида ҳамда икки кишининг уйида рейдлар ўтказган. Полициянинг хатти-ҳаракатлари холдинг ва унинг шуъба корхоналари фаолиятига таъсир кўрсатмади.
Изоҳ (0)