Бен ва Али Нанери 2009 йили турмуш қурди ва ўзларининг янги уйларида тўй фотосессиясини ўтказди. Аммо уларнинг бахтли кунлари узоқ давом этмади — Али 2011 йили ўпка саратонидан вафот этди. У ўзидан сўнг Оливия исмли бир қизалоқ қолдириб кетди. Алининг вафотидан сўнг оила бошқа ерга кўчиб ўтишга қарор қилди. Сотувга қўйилган уй билан хайрлашиш учун ота ва қиз тўй фотосуратларига қайтадан тушишга қарор қилди.
«Мен инсонлар бу суратларда азоб ва йўқотишни кўришларини истамаган бўлардим. Мен рафиқамнинг ўлимидан ҳалигача ўзимга кела олганим йўқ, лекин ҳикоям бу ҳақда эмас — биз севги қиссасини қайта тикламоқчи эдик», — деди Бен.
AdMe ушбу фотоҳикояни ўқувчилар эътиборига ҳавола этди.