Milliy TV ижодкорлари телетомошабинлар учун Янги Йил кечасида эфирга узатиладиган махсус сеҳрли дастур тайёрлаб қўйди.
Ушбу кечанинг дастурларидан бири «Оловуддиннинг яп-янги саргузаштлари» деб номланган сеҳрли телеэртак бўлиши кутилмоқда. Томошабинлар эртакда турли ролларни ижро этган эстрада юлдузлари: Рашид Холиқов, Жавоҳир Закиров, Шаҳзода, Улуғбек Раҳматуллаев, Райҳон, Сардор Раҳимхон ва бошқалар кутилмаган образларда намоён бўлади.
Эртак Milliy TV учун махсус тасвирга олинган. Телетомошабинлар машҳур эртак қаҳрамонларини янгича талқинда кўриш имкониятлари мавжуд. Дастур 31 декабрь куни эфир юзини кўради.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)