Франциялик денгизчи Тома Ковиль дунёни айланиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди — у 49 кун ичида бу ишнинг уддасидан чиқди. Натижага Vendee Globe елканли спорт бўйича регата доирасида эришилди, деб хабар беради «ТАСС».
Ёлғиз яхталарнинг дунёни айланиш бўйича регатаси 6 ноябрь куни Франция ғарбидаги Ле-Сабль-д’Олон шаҳрида старт олди. Қоида бўйича, спортчилар бировдан ёрдам сўрашга ҳақли эмас. Фақат IMOCA тоифасидаги бир корпусли елканлар мусобақага қўйилади.
Ковиль 26 декабрь куни Франциянинг Брест портига кириб келди. Бу ерда уни минглаб ишқибозлар кутар эди.
Ковиль бешинчи ҳаракатда дунёни айланиб чиқа олди.
Илгариги рекорд 2008 йили Франсис Жуайон томонидан ўрнатилган эди. Унинг кўрсаткичлари — 57 кун ва 13 соат. Шу тариқа, Ковиль унинг натижасини саккиз кун ва ўн соатга яхшилади.
Изоҳ (0)