Камерун шимолидаги Мора шаҳри Рождество ярмаркасида худкуш террорчи томонидан уюштирилган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мора шаҳрида илгари ҳам бир неча маротаба террорчилик ҳаракатлари уюштирилган. Уларда «Боко Ҳарам» радикал гуруҳи айбдор деб ҳисобланади.
Ушбу гуруҳ асосан Нигериянинг шимолида ҳаракат қилса ҳам, унинг жангарилари Нигер, Камерун ва Чад ҳудудида ҳам терактлар амалга оширади.
Изоҳ (0)