Вазирлар Маҳкамасининг қарори (pdf) билан 2017—2019 йиллар даврида Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш дастури тасдиқланди, деб ёзади UzDaily.

Namangan. Foto: O‘zA

Наманган. Фото: ЎзА

Қарорга мувофиқ, 2017—2019 йилларда Наманган шаҳрининг мукаммал таъмирланиши керак бўлган кўчалари рўйхати ҳамда 2017—2019 йиллар даврида Наманган шаҳрининг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини — сув таъминоти, канализация, электр таъминоти, газ таъминоти ва телекоммуникациялар тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш ишларининг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

Дастурга кўра, 2017—2019 йилларда Наманганда кўчаларни капитал таъмирдан чиқариш бўйича умумий қиймати 35,25 миллиард сўмга тенг бешта лойиҳа амалга оширилади.

Шунингдек, сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш бўйича 16,21 миллиард сўмлик 5 та лойиҳа, канализация тизимларини қуриш бўйича 7,88 миллиард сўмлик 4 та лойиҳа, электр таъминоти тизимини реконструкция қилиш бўйича 3,79 миллиард сўмлик 11 та лойиҳа амалга оширилади.