Европа парламенти Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига текстиль баённомасини илова қилиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда, Европарламент матбуот хизматига асосланиб, UzDaily хабар бермоқда.
Ҳужжат Ўзбекистондан текстиль маҳсулотлари импорти учун божни тушириш, икки томонлама пахта ва текстиль маҳсулотлари савдосини енгиллаштиришга қаратилган.
Европарламент ушбу қарор Ўзбекистон евродепутатларнинг пахта теришда болалар меҳнатини тугатиш тўғрисидаги талабини бажаргани туфайли қабул қилинганини таъкидлаб ўтди. Ўз мурожаатида Европарламент Ўзбекистон охирги уч йил давомида болалар меҳнатини деярли тўлалигича йўқ қилганини қайд этиб ўтди.
Евродепутатлар, шунингдек, Ўзбекистонни Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликни жонлаштиришга ундади.
Изоҳ (0)