ОАВларда оддий кореяликларнинг оғир ҳаёти ҳақида репортажлар тез-тез эълон қилиб борилса-да, КХДРда, шунингдек, анча бадавлат ўрта синф ҳам мавжуд, ушбу синф вакиллари ўзларини бу ерда бутунлай қулай ҳис қилади. Travel Ask Шимолий Кореянинг бадавлат кишилари қандай яшашини акс эттирувчи суратлар билан бўлишди.
Ҳамма жойда бўлгани каби, Шимолий Кореяда ҳам элита йирик ривожланаётган шаҳарларда яшайди, булар Пхеньян, Чхонжин, Вонсан ва Хамхиндир.
Пхеньян ташқарисидаги тўрт ўринли кичик самолётлар учун мўлжалланган аэродром.
Шимолий Кореянинг ушбу фуқароси индивидуал чавандозлик дарсларини олишга қурби етади.
Тахминий статистикага кўра, уяли телефонлар КХДР аҳолисининг 13—15 фоизида бор, холос.
Premium синфидаги Audi A6 қимматбаҳо автомобили Пхеньянда ҳаракатланмоқда.
Шимолий Кореядаги элита синфини тадбиркорлар, уларнинг қариндош ва дўстлари ташкил қилади. Уларнинг жами сони мамлакат аҳолисининг тахминан 10 фоизига тенг. Уларнинг мавжуд бўлиши мамлакатда ўрнатилган давлат қурилишига зид бўлса-да, ҳукумат маҳаллий элита гуллаб-яшнашига кўз юмади.
Рақамли фотоаппаратга эга ёшлар.
Зеб-зийнат буюмлари Шимолий Кореяга асосан Хитойдан кириб келади.
Бахтли жуфтлик ўз далматинеци билан.
Маҳаллий фуқаро ўз смартфони билан.
Бадавлат ўрта синф Шимолий Кореяда 2009 йилда — ҳукумат пул ислоҳотини ўтказиши натижасида мамлакат иқтисодиёти яхшигина ҳаракатга келган вақтда пайдо бўлишни бошлаган.
Пхеньянда олтита хусусий такси хизматлари бор, уларнинг ҳар бири тўловни фақат АҚШ долларида қабул қилади.
Изоҳ (0)