Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш ишлари давом эттирилади. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаган режага мувофиқ 2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида республикадаги 36 та санаторийда 5890 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бепул соғломлаштирилади.
Улардан 2753 нафари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тизимидаги санаторийларда дам олдирилиб, саломатликлари мустаҳкамланади.
Изоҳ (0)