Америкалик диетологлар гуруҳи 2017 йилда қайси фойдали таомлар оммабоп бўлишини аниқлади. USA Today’нинг маълум қилишича, ачитиш ёрдамида тайёрланган ферментланган маҳсулотлар оммалашади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Диетологлар The Monday Campaigns нотижорат вебсайти вакиллари билан ҳамкорликда тадқиқот ўтказди. Унда келгуси йилда ферментлар билан тўйинган «тирик» маҳсулотлар ва ичимликлар урфда бўлиши аниқланди.
Жумладан, табиий қатиқ, комбуча ферментланган чойи, квас ва йогурт, шунингдек, тузланган карам ва анъанавий корейсча таом кимчи трендда бўлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу маҳсулотлар овқат ҳазм қилиш жараёнини нормаллаштирувчи фойдали бактерияларга эга.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)