Корея Республикаси Бирлашиш вазирлиги КХДР томонидан Жанубий Корея президенти қароргоҳининг нусхасига ҳужум қилиш бўйича ўқув машғулотларининг ўтказилишини кескин қоралади. Бу ҳақда бошқарма расмий вакили Сеулдаги чиқишида баёнот берди, деб ёзади «ТАСС».
«Шимолий Корея шу тарзда Жанубий Кореядаги сиёсий тушунмовчилик фонида ўз режими барқарорлигича қолаётганлигини намойиш этишга уринмоқда», — деди Бирлашиш вазирлиги мансабдори.Маълум қилинишича, КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армиясининг 525-рақамли ҳарбий қисмига назорат ташрифини амалга оширган.
Жанубий Корея ОАВларининг маълумотларига қараганда, ташриф давомида жангчилар КХДР етакчисига бир неча дақиқа ичида Жанубий Корея президентининг Сеулдаги қароргоҳи — «Мовий уй»нинг тўлиқ кўламдаги нусхасини эгаллаб олишни намойиш қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.