Нефтьнинг Brent маркаси нархи 2015 йилнинг 21 июлидан буён биринчи марта баррелига 57 доллардан ошди. Бу ҳақда савдо маълумотлари гувоҳлик беради, деб ёзади «Газета.ru».
Нархларнинг ошиши ОПЕК ва унга аъзо бўлмаган давлатлар томонидан нефть қазиб олишни қисқартириш ҳақида келишувга эришилгандан кейин қайд этилди.
Шу билан бир пайтда WTI маркали нефть нархи ҳам жиддий ўсиб, баррелига 54 доллардан ошиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳамда ОПЕК таркибига кирмайдиган бир қатор давлатлар кейинги йилдан нефть қазиб олиш ҳажмини суткасига 600 минг баррелга қисқартириш борасида келишувга эришганлиги ҳақида маълум қилинганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.