БМТ Бош Ассамблеяси Пан Ги Мунга бош котиблик лавозимидаги 10 йиллик меҳнати учун миннатдорлик билдирди ҳамда у мазкур вақт ичида эришган ютуқларни, шу жумладан, иқлим бўйича Париж келишувининг қабул қилинишини эътироф этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу борадаги резолюция овоз беришсиз қабул қилинди.
Ҳужжатда Пан Ги Мунга «ташкилот ишига қўшган алоҳида ҳиссаси ҳамда унинг инсонлар ҳаётини яхшилаш ва сайёрамизни ҳимоя қилиш ишидаги сезиларли ютуқлари» учун самимий миннатдорлик билдирилди.
Айниқса сиёсий, дипломатик ва ташкилий характердаги кўплаб далил ташаббуслар алоҳида қайд қилиб ўтилди.
Бош Ассамблея 71-сессияси раиси Питер Томсон ўз чиқишида Пан Ги Мун ва унинг жамоаси олиб борган ишни юксак баҳолади.
Шунингдек, беш минтақавий гуруҳлар вакиллари ҳам миннатдорлик сўзларини айтди. Бундан ташқари, АҚШ делегацияси халқаро ташкилот штаб-квартирасини қабул қилувчи тараф сифатида чиқиш қилди.
Пан Ги Мун 2007 йилдан буён БМТга раҳбарлик қилади. Октябрда Бош Ассамблея кейинги бош котиб этиб Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерришни тайинлади. 12 декабрь, душанба куни у қасамёдга келтирилади, 2017 йил 1 январдан эса ўз вазифаларини бажаришга киришади.