Австралиялик Грег Йейшка ўз уйига ўрнатган Янги йил чироқларини янграётган куй маромига мослаб ёнадиган қилиб созлади. У Рождествога қадар янги қўшиқ қўйиб боришни ваъда қилди. Шинаванда интернетга жойлаштирган видеода уйи AC/DC гуруҳининг Thunderstruck қўшиғи маромида ўчиб-ёнишини кўриш мумкин, деб ёзади TJournal.
Грег бу каби мусиқий ёғду ўйини акс этган роликларни Facebook’даги саҳифасига жойлаштириб бормоқда. У ижтимоий тармоқда шоуни жонли тарзда кўрмоқчи бўлганлар учун жадвал ҳам жойлади.
Грегнинг сўзларига қараганда, ҳар бир қўшиққа 280 та чироқни созлаб чиқиш олти соат вақт олади.
12 декабрь куни Грег Spiderbait гуруҳининг Black Betty қўшиғи маромига солинган чироқлар шоусини кўрсатди.
Бундан ташқари, Darude’нинг Sandstorm қўшиғига бағишланган видео машҳурликка эришди.