National Geographic намойиш қилган суратда тоғлар узра тунги осмон ва чарақлаб турган юлдузларни кўриш мумкин. Бир қарашда бу оддий суратга ўхшайди, аммо аслида ундай эмас.
Сан-францисколик кинорежиссёр ва оператор Кевин Вулф Йосемит миллий боғидаги тоғни кундузги вақтда суратга туширди. Тоғга туташ сувда тоғ ва дарахтлар акс этди; ялтираб турган шағал ва қум эса порлаб турган юлдузларни эслатди. Шу туфайли, Кевин фотосуратни тескарисига ағдарди (сувдаги тоғ аксини юқорига қилиб), натижада кун тунга айланиб қолди.
Изоҳ (0)