Австралиянинг Виктория штатида мактаб ўқувчиси бўлган 4 нафар қиз таътил вақтида ҳаво билан шиширилган фламинго, динозавр ва яккашохда тасодифан очиқ денгизга сузиб кетди, деб хабар бермоқда TJournal.
Очиқ денгизда қизларни дўсти билан калмарларни овлаётган маҳаллий балиқчи Алекс Кинг аниқланди. Бу пайтда қизлар соҳилдан қарийб ярим километр – акулалар учраб турадиган узоқликка бориб қолганди. Балиқчи қизларни қуруқликка эсон-омон элтиб қўйди.
Кейинроқ қизлардан бирининг маълум қилишича, улар Instagram’даги саҳифаси учун қизиқарли суратлар олмоқчи бўлган эди. Аммо қарама-қарши шамол ва сувнинг кўтарилиши қизларнинг очиқ денгизга чиқиб кетишига сабаб бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)