Хонанда Манзуранинг Instagram саҳифаси диний мазмундаги гап-сўзлар билан тўйинган, деб ёзди «Sayyod.com». Мухлислар эса унинг фикрлари кўринишига мутлақо зид бўлаётгани ҳақида изоҳларда фикр билдирган.
Шундан келиб чиқиб «Sayyod.com» Манзурага санъатдан кетиш фикри пайдо бўлгани ёки йўқлиги борасида савол билан мурожаат қилди:
«Нега энди?! Кетмайман! Исмимни Ҳизр бобо қўйган. Одамнинг тақдири ёзиб қўйилган бўлади. Менинг тақдиримга шу касб ёзилган. Бу менинг синовим, тўғри юриш керак, тамом. Ишим менга жуда ҳам ёқади. Ҳар бир касбда йўлдан ургувчи нарса бор, одам нафси деб айнияпти», — деб жавоб берган Манзура.
Диний фикрларингиз шоу-бизнесдаги ўрнингизга зид деган фикрлар билдирилмоқда, «Рамео» клипига қолдирилган изоҳларда кўринишингиз бунга мос эмаслиги айтилган, дея билдирилган фикрга Манзура шундай жавоб берди:
«Қандай кўринишда бўлишим керак экан? Кўринишим доимгидек, шунчаки ёшимга ёш қўшиляпти. Худога шукр, ҳамма жойим ёпиқ бўлса... Ундай бўлсанг ҳам ёқмайсан, бундай бўлсанг ҳам. Клипда яланғоч эмасман-ку, тавба, одамларни ҳам тушуниб бўлмайди. Ундаги имиджим дағалроқ бўлса, бу Худони унутди деганимас-ку. Бундай ноўрин танқид қилаётган одамларни очиғи тушунмадим».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.