Toyota компанияси АҚШда 744 000 дона Sienna минивэнини чақириб олишини маълум қилди. Бунга сурилма эшиклардаги носозлик сабаб бўлди. Бу ҳақда CNBC маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Нашрнинг маълум қилишича, носозлик туфайли эшиклар ҳаракатланиш давомида очилиб кетиши мумкин. Бу эшикларнинг ҳаракатланишига нимадир тўсқинлик қилганда ва занжир меъёридан ортиқ юкланганда юз беради. Бу ҳолат эшик қулфи очиқ бўлган вазиятда юз берса, у ҳаракатланиш вақтида беихтиёр очилиб кетиши мумкин.
Ҳозирги пайтда Toyota ушбу муаммони ҳал этиш усулларини ишлаб чиқаётганлиги таъкидланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)