Қозоғистон президентининг собиқ матбуот котиби, амалдаги ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев мамлакат пойтахти Остонани президент Нурсултон Назарбоев шарафига қайта номлаш таклифи депутатлар ва давлат раҳбари томонидан кўриб чиқилишига ишонч билдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Ўйлайманки, депутатларнинг таклифи кўриб чиқилади, давлат раҳбари эса, ҳар доимгидай, бу масалада қарор қабул қилади», — деди Абаев, журналистларнинг бу борадаги саволларига жавоб бераркан.
Журналистлардан бири ушбу таклиф шахсга сиғиниш сифатида баҳоланиши мумкинлиги ҳақида савол берганида Абаев бундай ёндашув тўғри эмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)