АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида спорт курашлари бўйича АҚШ олимпия терма жамоасининг 1972 йилги бош мураббийи Билл Фаррелл хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнирда иштирок этган ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси хабар бермоқда.
Эркин кураш баҳсларининг -74 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Бекзод Абдураҳмонов финалга қадар мағлубиятсиз етиб борди. Ҳал қилувчи беллашувда у турнир мезбони Алекс Дайринжерга 2:8 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мусобақанинг бронза медали бошқа бир АҚШ вакили – Мэтт Браунга насиб этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)