Голландия келажак мамлакати эканлигини исботловчи 7 та далил (фото)
AdMe Голландиянинг келажак мамлакати эканлигини исботловчи еттита муваффақиятини келтириб ўтди.
Бу уйсиз жониворлар бўлмаган ягона мамлакат
Яқинда Голландияда ташландиқ ит ва мушуклар қолмагани ҳақида расман хабар берилди. Мамлакат ҳукумати жониворларга ўз ҳуқуқларини тақдим этиш ва уларга шафқатсиз муносабатда бўлган одамларни қаттиқ жазолаш орқали бунга эришди.
Голландияда биринчи марта қуёш батареяларига эга велосипед йўлаклари ва автомагистраллар пайдо бўлди
SolaRoad лойиҳаси доирасида бундай йўлакларнинг биринчи қисми 2015 йилда очилди. Ғоя шундан иборатки, йўл ишлаб чиқарадиган қуёш энергияси кўчаларни ёритиш, механик ва электр транспорт воситаларини зарядлашда қўлланилади.
Электромобилларни зарядлаш станциялари ҳар 50 метрда жойлашган
Голландияда ҳеч ким автомобилдан фойдаланмайдиган шаҳар бор
Хаутен шаҳарчаси дунёдаги энг хавфсиз жой деб тан олинган. 1980 йиллар бошида шаҳарнинг 4000 аҳолиси аста-секинлик билан автомобилдан велосипедга ўтиш ҳақида стратегик қарор қабул қилди. Шу тариқа, шаҳарча фуқаролари велосипедда юришга одатланди.
Мамлакат ҳукумати аста-секин ёқилғили автомобиллардан фойдаланишга доимий тақиқ жорий қилмоқда
2025 йилгача Голландия ҳукумати мамлакатда дизель ва бензинли двигателда юрадиган автомобилларни тўлиқ тақиқламоқчи.
2009 йилдан буён маҳбуслар етишмаслиги туфайли, Голландияда 19 та қамоқхона ёпилди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда ҳар 100 минг аҳолига 163 нафар жиноятчи тўғри келади, бу Бразилиядаги кўрсаткичнинг ярмига тенг демакдир.
Голландияда экодуклар — ўрмонда яшайдиган ҳайвонлар учун махсус кўприклар мавжуд
Изоҳ (0)