Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 13 ноябрь куни ноҳалол йўллар билан топилган пулларга қарши курашни якунлаш учун миллатдан 50 кун мухлат сўради ва ҳиндистонликлардан коррупцияга қарши кураш доирасида эълон қилинган пул ислоҳотидаги қийинчиликларни тўғри тушунишни илтимос қилди. Унинг чиқиши Ҳиндистоннинг қатор каналларида намойиш этилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Қандай кучларга дахл қилганимни биламан, бу одамлар менга қарши чиқаётганини биламан, улар 70 йил тўплаган пулларни тортиб олмоқдаман... Улар менинг тинч яшашимга қўймайди, улар мени йўқ қилади. Хоҳлаганларини қилишсин. Менга 50 кун ёрдам беради, мамлакат шунчаки менга 50 кун ёрдам бериши лозим», — деди у Панажи шаҳри яқинида ўз тарафдорлари қаршисида сўзлаган нутқида.
Изоҳ (0)