Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду овоз кучайтиргич мосламасининг реклама ролигида суратга тушди ва кўпчилик яхши таниш бўлган «Уйда ёлғиз» фильми бош қаҳрамонининг образини гавдалантирди.
Роналду ухлаб ётганида, унинг яқинлари янги йилни бошқа шаҳарда нишонлаш учун йўлга чиқишади ва фақатгина самолёт бортида унинг онаси ўғли уйда қолганини эслайди. Қуйида реклама ролигини томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)