Украинанинг Донецк вилоятида, Азов денгизи қирғоғида жойлашган Мариуполь шаҳри яқинида мамонтнинг аждоди бўлмиш жанубий фил қолдиқлари топилди. Қолдиқлар миллион ёшдалиги айтилмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Мамонтларнинг энг қадимий кўриниши бўлмиш жанубий филлар 2–1 миллион йил муқаддам яшаган.
Суякларнинг бир қисми лой ва қумдан, бир қисми эса сув ичидан топилди. Маданият ва туризм бошқармаси раҳбари Оксана Гринько кўпроқ суякларни топиб, бутун скелетни териш имкони борлигидан умид қилмоқда.
Қолдиқлар таҳлил учун Киевга юборилди.
Асосий қазилма ишлари 2017 йил баҳорида бошланади.
Изоҳ (0)