Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 10 ноябрь куни Иорданияга қарши бўлиб ўтадиган учрашуви рефери Шерзод Қосимовга ишониб топширилди. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ҳамда Андрей Цапенко ёрдам беради, деб маълум қилди ЎФФ матбуот хизмати.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Тошкентда бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинларини 13 йилдан буён ўзбекистонлик ҳакамларнинг ўзи бошқариб келади. Сўнгги бор 2003 йилнинг 30 апрель куни Беларусь термасига қарши учрашувни Қирғизистондан ташриф буюрган рефери бошқарган бўлиб, кейинги 13 йил давомида нейтрал ҳакамлар чақирилмаган.
Иордания терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистонга қарши 4 та ўйинда майдонга тушган бўлиб, уларнинг ҳеч бирида зафар қуча олмаган.
Изоҳ (0)