Жорий йилнинг 10–14 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Керала штатидаги Коччи шаҳрида кураш бўйича ёшлар ўртасида VIII Жаҳон чемпионати ва Кураш Халқаро Ассоциациясининг XVI Конгресси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқаро кураш федерацияси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Мазкур чемпионатда дунёнинг 45 мамлакатидан 300 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этади.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Элмурод Соатов ва Олим Равшанов мураббийлиги остида 14 нафар курашчи ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)