АҚШнинг HBO телеканали «Тахтлар ўйини» сериалининг янги мавсуми учун эпизодларни тасвирга олиш жараёнини Испаниянинг Севилья шаҳрида давом эттирмоқда, деб хабар беради «Sports.ru».
Севильяда бўлиб турган актёрлар Эмилия Кларк (Деенерис Таргариен), Питер Динклейж (Тирион Ланнистер), Николай Костер-Валдау (Жейме Ланнистер) ва бошқалар «Севилья» ва «Барселона» ўртасидаги Испания чемпионати 11-турига ташриф буюриш учун вақт топди.
Мазкур ўйинда «Барселона» 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
Изоҳ (0)