Льежнинг «Стандарт» жамоаси ишқибозлари Грециянинг «Панатинаикос» жамоаси стадионида меҳмон бўлди. 3:0 ҳисобида ғалаба қозонга меҳмонларнинг ишқибозлари стадионда оммавий муштлашув келтириб чиқарди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Муштлашувга полиция аралашишга мажбур бўлди. Ихтилофда кўплаб ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жароҳатланди.
Таёқлар ва қалқонлар билан қуролланган полициячилар стадионда тартиб ўрнатишга уринди, аммо ишқибозларни тўхтатишнинг иложи бўлмади, аксинча, полициячилар калтак еди.
Кўплаб тартиббузарлар ҳибсга олинди. УЕФА воқеа юзасидан текширувни бошлаб юборди.
Бельгияликлар учала голни ҳам ўйиннинг охирги ярим соатида урилди. Ибраҳима Сиссе 61-дақиқада жамоасини олдинга келтириб чиқарди, Исхак Бельфодилнинг дубли эса ўйин тақдирини ҳал қилди.
77-дақиқада «Стандарт» ўйинчиси Поль М’Поку майдондан четлатилганини ишқибозлар адолатсиз қарор деб баҳолади, бу муштлашувга сабаб бўлди.
Изоҳ (0)