Мадриднинг «Реал» футбол жамоаси президенти Флорентино Перес Италиянинг «Милан» жамоаси бош директори Адриано Галлианига иш таклиф қилди. Бу ҳақда, Gazzetta dello Sport нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ «Милан» Хитой консорциумига сотилганидан сўнг Галлиани бош директорлик лавозимини тарк этиши мумкинлиги айтилган эди. Унинг ўрнини «Интер»нинг собиқ менежери Марко Фассоне эгаллаши кутилаётган эди. Аммо Галлиани «Милан»да ўз лавозимини сақлаб қолиши ҳақида баёнот берди.
Нашрдаги маълумотларга қараганда, Перес ва Галлиани кўп йилдан буён яхши муносабатларда бўлиб келмоқда. Галлианига «Реал» структурасида қандай лавозим таклиф этилгани ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)